Бишкек Путиндан Россия авиабазасининг юбилейида қатнашишини кутмоқда
Олам
−
04 Октябрь 2023
5063Қирғизистон ҳукумати Россия Президенти Владимир Путиннинг 12 октябрь куни республикага ташрифи чоғида Кант шаҳрида (Чуй вилояти) Россия авиабазаси очилганининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этишини кутмоқда. Бу ҳақда Бишкекда Қирғизистон давлати раҳбари маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиев маълум қилди.
“Бўлажак ташриф доирасида давлат раҳбари [Садир Жапаров] ва Президент Владимир Путин ўртасида икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Мамлакатлар раҳбарлари икки ва кўп томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни, шунингдек, уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар. Бундан ташқари, давлат раҳбарларининг Кант шаҳрида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти авиабазаси очилганининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этиши режалаштирилган”, дейди у.
Бу сана Россия томонидан расман эълон қилинмаган. 13 октябрь куни Бишкекда МДҲ саммити бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путиннинг Қирғизистонга ташрифи муносабати билан Бишкекдаги Plaza Hotel маъмурияти 23 нафар сайёҳнинг аввал тасдиқланган бронларини бекор қилганди.