Биржада шакар нархи “резкий” пасайди

Олам

image
0:00
0:00
download
Яхши пул топсам, навбатда турмасдим – шакарга “очеред”да турганларнинг дарди north_east

Яхши пул топсам, навбатда турмасдим – шакарга “очеред”да турганларнинг дарди

Жорий йилнинг 10-14 июнида Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14 млн 554,5 минг сўмдан 10 млн 754,9 минг сўмгача, яъни 26,1 фоизга пасайди.

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларига жами 6 004 тонна шакар қўйилган бўлиб, барчаси сотилган. Бунда, биржа савдолари орқали “Хоразм шакар” МЧЖ томонидан 3 000 тонна ва “Ангрен шакар” МЧЖ томонидан 3 004 тонна шакар сотилган.

“Шакарни биржада харид қилишда талаб даражасидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар ўртасида мутаносиб тақсимот шаклланмоқда”, дейилади товар-хомашё биржаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Ўзбекистонда шакар нархи кескин кўтарилиши ортидан бозорлар ва дўконларда турнақатор навбат, ҳатто тўполонлар ҳам кузатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

шакар

Баҳолаганлар

2853

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг