Тошкентда ажиотаж: бозорларда шакар учун навбатлар пайдо бўлмоқда

Жамият

image

Охирги кунларда Ўзбекистоннинг айрим бозорларида шакар учун катта навбатлар кузатилмоқда. Бугун, 9 июнь куни “Чорсу” бозорида ҳам шакар учун навбатлар юзага келди, деб хабар бермоқда QALAMPIR.UZ мухбири воқеа жойидан.

"Чорсу" бозоридаги бир нечта нуқтада 50-60 чоғли одам шакар учун навбатда турибди. "Элга хизмат" расталарида шакар 10 минг сўмдан сотиляпти ва бир кишига 5 ёки 3 килограммдан берилмоқда. Дўконларда шакар нархи 15-18 минг бўлганига одамлар қуёшда навбатда туришига тўғри келяпти.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолардан шаҳардаги йирик супермаркетларда ҳам шакар учун турнақатор тартибсиз навбатлар юзага келаётганини кўриш мумкин.

“Нигоҳ” каналининг ёзишича, мутахассислар ваҳимага асос йўқ — Ўзбекистонда шакар тақчиллиги бўлмайди деб ҳисобламоқда.

Қайд этилишича, ажиотажни камайтириш мақсадида июнь ойида бир ой олдингига нисбатан 50 фоизга кўпроқ – кунига 3 минг тонна шакар биржа савдоларига қўйилади.

Бу йил шакар ишлаб чиқариш ҳажми 720 минг тоннани ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан 22 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, шакар ва унинг хомашёсини импорт қилиш ҳажми ўтган йилги 643 минг тоннадан 900 минг тоннага ошади.

Натижада жорий йил охирида ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган тайёр шакар қолдиғи 118 минг тоннадан ошиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

шакар

Баҳолаганлар

591

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг