Биржада нархлар кескин ошишига қарши тизим жорий этилади
Жамият
−
25 Ноябрь 2022
5519Тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитацияланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг кеча, 24 ноябрь куни қабул қилинган “Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Ҳужжатга мувофиқ:
• тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда уларни бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитациядан ўтказиш тартиби жорий этилади;
• хорижий етказиб берувчилар томонидан давлат харидлари тизимида иштирок этиш учун мажбурий тартибда ЭРИ олиш талаби бекор қилинади;
• тадбиркорлик субъектларининг юқори ликвидли ва монопол бўлмаган маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш учун истиқболли товарлар секцияси ташкил этилади;
• тадбиркорлик субъектларига, ўз хоҳишига кўра, биржадан ташқари тўғридан-тўғри тузилган шартномалар буйича биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг тизими орқали кафолатли ҳисоб-китоб хизматидан фойдаланиш имконияти яратилади;
• маҳсулотларни "форвард" битимлари асосида сотиш тартиби биржа савдолари орқали тузиладиган экспорт-импорт шартномаларига нисбатан хам қўлланилади.
2022 йил 1 декабрдан 2024 йил 1 январга қадар куйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади:
а) монопол корхоналар ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 % ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фонди (капитали)нинг 50 % ва ундан ортиғи устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 % ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган пўлат шар, металл лист прокати, суюқ углерод оксиди, техник кислород, каустик сода, нефть кокси, синтетик нафта, барда – ишлаб чиқариш хажмининг 100%;
б) монопол бўлмаган ва (ёки) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50% кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:
• металл лист прокати ва цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50%;
• пахтадан олинган чигит, пахта мойи (шу жумладан, экстракция пахта мойи), қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) ва истеъмол этил спирти – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100%.
Бунда, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ушбу товарларнинг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган ҳажмлардан ортган қисми биржа савдоларига қўйилади.
Шунингдек ички бозорда нархлар кескин ошиб кетишининг ва сунъий танқислик вужудга келишининг олдини олишни назарда тутувчи тизим жорий этилади:
• монополияга қарши орган нархлар кескин тебраниши даврида биржа савдоларига мажбурий қўйилиши керак бўлган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларининг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариш хажмлари, мавжуд имконият ва захираларидан келиб чиққан ҳолда тасдиқланиши устидан назорат олиб боради;
• Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ўзларининг ахборот тизимларини товар-хом ашё биржаларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиб, товарларнинг ҳақиқий бозор нархларини кузатиш, тил бириктириш, манипуляциялар ва бошқа қонунчилик бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш механизмларини жорий қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь