Биринчи Президентнинг укаси ўлим билан олишаётгани хабар қилинди

Олам

image

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Назарбоевнинг аҳволи оғир, у жиддий касаллик билан курашмоқда. Бу ҳақда Болат Назарбоев раҳбарлигидаги “Ақлли авлод” жамғармаси хабар берди. 

“Сизларга шуни маълум қиламизки, Болат Назарбоевнинг аҳволи барқарор-оғир ва 2015 йилдан бери саратон касаллигидан даволанмоқда”, дейди фонд директори Қосим Касабеков. 

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Болат Назарбоевнинг шифохона ётоғидаги суратлари ва видеолари тарқалган эди. Сурат ва видеолар остида шифокорлар Болат Назарбоевнинг ҳаёти учун курашаётгани ҳақида ёзилган. 

Эксклюзив: Болат Назарбаев в критическом состоянии | Главные новости  Казахстана – Новостной портал «Экспресс К»

Болат Назарбоев март ойида 69 ёшга тўлди.

Эслатиб ўтамиз, Болат Назарбоевнинг рафиқаси Гулжон Назарбоева 2020 йилнинг 29 июнь куни вафот этган эди. 

Болат Назарбоев –Нурсултон Назарбоевнинг укаси. Очиқ манбаларга кўра, у " Ақлли авлод " хайрия жамоат фондининг асосчиси, БН Инвест холдинг раҳбари. 

Жорий йилнинг 15 март куни Болат Назарбоев ва куёвига алоқадор ноқонуний майнинг (криптовалюталарни ишлаб чиқарувчи фермалар) компаниялари аниқланганди. 

Қайд этилишича, мамлакатдаги 55 та майнинг компаниялар фаолиятига чек қўйилган. Чунки улар ўз фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли органни хабардор қилмаган. Бундан ташқари махсус иқтисодий зоналардаги энергия манбаларига техник шартларни бажармасдан, ноқонуний уланган. Шунингдек, солиқ ва божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Болат Назарбоев

Баҳолаганлар

1370

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг