Биринчи Америка гўзали вафот этди (фото)
Бу қизиқ
−
27 Февраль
137831952 йилда биринчи марта “АҚШ гўзали” танловида ғолиб чиққан актриса Жаклин Локери кеча, 26 февраль куни 94 ёшида вафот этди. Бу ҳақда гўзаллик танловининг расмий саҳифаларида хабар берилди.
“Биз чуқур афсус билан 1952 йилда биринчи АҚШ гўзали сифатида тарихга кирган Жаклин Локери вафот этганини эълон қиламиз”, дейилади баёнотда.
Актрисанинг ўлим сабаби аниқланмаган.
Локери 1930 йил 18 апрелда Нью-Йоркда туғилган. У шаҳардаги Центр-Фрэнсис Ксавьер номидаги ёш хонимлар академиясида таҳсил олган. Гўзаллик танловидаги ғалаба Локерига “Universal International” киностудияси билан шартнома имзолаш ва актрисалик фаолиятини бошлаш имкониятини берган. 1950-1960-йилларда бир қанча фильмлар ва телесериалларда, жумладан, "Pardners" (1956),“Eighteen and Anxious” (1957) ва “A Public Affair” (1962) фильмларида суратга тушган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошларида “Япония гўзали –2024” ғолиби турли миш-мишлар ортидан совриндан воз кечгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси