Икки ва ундан ортиқ полосали йўллардаги “пешеход”ларда светофор ўрнатилади
Жамият
−
12 Сентябрь 2023
3269Президентнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳақидаги фармони асосида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва ушбу соҳада аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида йўлга қўйиладиган бир қатор амалиётлар тасдиқланди.
Жумладан, 2024 йил 1 январдан бошлаб аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобиль йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий этиб белгиланди.
Ушбу амалиётнинг жорий этилиши “пешеход”дан ўтаётган пиёдалар билан содир бўладиган йўл транспорт ҳодисалари ва йўлни кесиб ўтиш билан боғлиқ қонунбузарликларнинг миқдорини камайтиради.
Шунингдек, 2024 йил 1 январдан автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда олди-сотди шартномалари ва бошқа нотариал тасдиқланган битимларни “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимидан олиш амалиёти ҳам йўлга қўйилади ва ариза берувчилардан мазкур ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 7 ой ичида қанча одам ЙТҲ қурбони бўлгани очиқланди.
LiveБарчаси