Ўзбекистонда 7 ой ичида қанча одам ЙТҲ қурбони бўлгани очиқланди

Local

image

Ўзбекистон йўлларида 7 ой ичида йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) оқибатида 1 минг 115 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, жорий йилнинг 7 ойи давомида республика ҳудудида 4 минг 772 та ЙТҲ қайд этилган. Шундан 2 минг 453 таси ёки 51,4 фоизи субъектив сабабларга кўра содир этилган. Яъни ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига эътибор бермаслиги оқибатида келиб чиққан.

“Ўтган етти ойда Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 1 минг 115 киши ҳалок бўлган, 4 минг 564 нафари турли тан жароҳатлари олган”, дейилади хабарда.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлганларнинг 1 минг 78 нафари ёки 96,7 фоизи хавфсизлик камарини тақмаган.


Tags

YTH

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends