Ўзбекистонда 7 ой ичида қанча одам ЙТҲ қурбони бўлгани очиқланди
Жамият
−
08 Сентябрь 2023
3549Ўзбекистон йўлларида 7 ой ичида йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) оқибатида 1 минг 115 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, жорий йилнинг 7 ойи давомида республика ҳудудида 4 минг 772 та ЙТҲ қайд этилган. Шундан 2 минг 453 таси ёки 51,4 фоизи субъектив сабабларга кўра содир этилган. Яъни ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига эътибор бермаслиги оқибатида келиб чиққан.
“Ўтган етти ойда Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 1 минг 115 киши ҳалок бўлган, 4 минг 564 нафари турли тан жароҳатлари олган”, дейилади хабарда.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлганларнинг 1 минг 78 нафари ёки 96,7 фоизи хавфсизлик камарини тақмаган.