Бир кечада коронавирус беморлари деярли 300 нафарга кўпайди

Жамият

image

Бугун, 27 июль соат 11:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 289 нафарга ошиб, 20 820 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 134 нафари Тошкент шаҳрида, 79 нафари Тошкент вилоятида, 22 нафари Бухоро вилоятида, 18 нафари Сирдарё вилоятида, яна 18 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 11 105 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 9 598 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 152 нафари оғир, 65 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг