Билл Гейтс пандемияга алоқаси борлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

Олам

image

Microsoft асосчиси Билл Гейтс янги коронавирус пандемиясига "алоқадорлиги" ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда у "Suddeutsche Zeitung" немис нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган. 

Тадбиркорнинг таъкидлашича, одамлар "осон ечимлар" изламоқда ва уларда пандемия ортида кимдир турибди, деган савол туғилмоқда. 

Гейтснинг сўзларига кўра, унинг фонди полиомиелитга қарши кураш пайтида ҳам жамоатчиликда вакциналарга нисбатан ишончсизлик кузатилганига дуч келган. 

"Бундай нотўғри тушунчаларга қарши курашиш учун нуфузли одамларга, жамият вакиллари ёки диний етакчиларга мурожаат қилиш керак, чунки фақат улар вакцинанинг фойдасини аҳолига тушунтира оладилар", деган Гейтс. 

Маълумот ўрнида, коронавирус пандемияси бошиданоқ ижтимоий тармоқларда Гейтснинг пандемияга алоқаси борлиги ҳақида гаплар тарқалган. 

Аввалроқ, Билл Гейтс коронавирусга қарши эмлангани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Билл Гейтс

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг