Билл Гейтс коронавирусга қарши эмланди
Олам
−
23 Январь 2021
2937Microsoft асосчиси, миллиардер Билл Гейтс коронавирусга қарши эмланди. У бу ҳақда ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилган.
“65 ёшнинг афзалликларидан бири шундаки, мен COVID-19 вакцинасини қабул қила оламан. Ушбу ҳафтада биринчи дозани олдим ва ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Бизни шу даражага етказган барча олимлар, синов иштирокчилари, назорат органлари ва соғлиқни сақлаш ходимларига раҳмат”, деб ёзади Гейтс.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Билл Гейтс коронавирус билан боғлиқ хавотирли тахминини очиқлаганди.
Шунингдек, милиардер навбатдаги пандемия қачон бўлишини тахмин қилганди.
LiveБарчаси