Билл Гейтс коронавирус билан боғлиқ хавотирли тахминини очиқлади
Олам
−
16 Октябрь 2020
12620Microsoft асосчиси Билл Гейтс коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ёздагидан ёмон бўлиши мумкин деган фикрда. Бу ҳақда у “Politico” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Инфекциялар сони кўпаймоқда ва совуқ об-ҳавонинг бошланиши билан одамлар кўпроқ уйда бўлишади, бу эса вирусни юқтириш имкониятини оширади”, дейди миллиардер.
Гейтс АҚШда ҳозирча вакцина йўқлишини қўшимча қилиб, COVID-19 тарқалишига қарши оддий қоидаларига риоя қилишгина ёрдам беришини таъкидлади.
“Ниқоб тақиш, оммавий тадбирларга бормаслик, ижтимоий масофага амал қилиш, қўлларни ювиш”, дея санаган у.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери, дунё бўйлаб 38 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясига чалинган. Бир миллиондан ортиқ бемор вафот этган. Энг кўп касалланиш АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда кузатилмоқда.