Бетербиев-Бивол жанги санаси эълон қилинди
Спорт
−
25 Январь 2024 6460 1 дақиқа
Бокс бўйича ярим оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионлиги камари учун россиялик Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасидаги жанг 1 июнь кунига белгиланди. Бу ҳақда спорт журналисти Ден Рафаэль маълум қилди.
Жанг Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги “Kingdom Arena”да бўлиб ўтади. Ҳозирда турнир қайси платформада трансляция қилиниши масаласи муҳокама қилинмоқда.
Маълумот учун, Артур Бетервиев ҳам, Дмитрий Бивол профбоксдаги фаолияти давомида бирор марта мағлубиятга учрамаган. 39 ёшли Бетербиев 20 та жангда, 33 ёшли Бивол эса 22 та тўқнашувда рақибларидан устун келган.
Live
Барчаси