Бетербиев-Бивол жанги санаси эълон қилинди

Sport

image

Бокс бўйича ярим оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпионлиги камари учун россиялик Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасидаги жанг 1 июнь кунига белгиланди.  Бу ҳақда спорт журналисти Ден Рафаэль маълум қилди.

Жанг Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги “Kingdom Arena”да бўлиб ўтади. Ҳозирда турнир қайси платформада трансляция қилиниши масаласи муҳокама қилинмоқда.

Маълумот учун, Артур Бетервиев ҳам, Дмитрий Бивол профбоксдаги фаолияти давомида бирор марта мағлубиятга учрамаган. 39 ёшли Бетербиев 20 та жангда, 33 ёшли Бивол эса 22 та тўқнашувда рақибларидан устун келган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends