Бешта суғурта ташкилоти жаримага тортилди

3-саҳифа

image

Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги бешта суғурта ташкилотини жаримага тортди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, агентлик суғурта ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича вазифа ва функцияларини амалга ошириш доирасида қуйидаги 5 та суғурта ташкилотига нисбатан жами 117,5 миллион сўм миқдорида жарима санкцияларини қўллади: 

  • “Semurg Insurance” АЖ     45,0 млн сўм
  • “O‘zargosug‘urta” АЖ 22,5 млн сўм
  • “O‘zbekinvest” EISK” АЖ 22,5 млн сўм
  • “Alskom sug‘urta kompaniyasi” AЖ  17,5 млн сўм
  • “Global insurance group” АЖ  10,0 млн сўм

Билдирилишича, мазкур суғурта ташкилотларининг молиявий кўрсаткичларини ўрганиш натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилмаслик фактлари аниқланган.

 Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақобат қўмитаси иккита корхонани жаримага тортганди.


Мақола муаллифи

Теглар

суғурта жарима

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг