Бешариқ туманида Nexia ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди
3-саҳифа
−
23 Ноябрь 2020
3295Фарғона вилояти Бешариқ туманида ҳаракатланаётган Nexia ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, пиёда вафотига сабаб бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 20 ноябрь куни фуқаро М.Х. Nexia русумли автомашинасини Бешариқ тумани "Яккатут" МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлни пиёда кесиб ўтаётган М.А.ни уриб юборган. Натижада М.А. олган оғир тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Динара Юсупова
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023