Беш нафар судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳамда пойтахтда беш нафар судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгашининг кеча, 9 август куни ўтказилган йиғилишида қарор қабул қилинган.

Муҳокамалар якунида Кенгаш қарори билан: 

•    Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси С. Турсунов;

•    Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтаҳур туман судининг судьяси А. Юлдашев;

•    Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси  Б. Жўрабеков ёзма аризаларига кўра;

•    Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлари бўйича судьяси И. Хакимова одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун;

•    Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг раиси Ш.Шарипов вафот этганлиги сабабли лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

судья

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг