Беш карра Олимпиада чемпиони ёнғин сабаб медалларидан мосуво бўлди

Спорт

image

Сузиш бўйича 5 карра Олимпия ўйинлари ғолиби Гарри Холл-Жуниор Лос-Анжелесдаги табиий офат вақтида ўз уйидан ва медалларидан айрилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Манбага кўра, тўрт кундан буён давом этаётган Калифорния штатининг Лос-Анжелес шаҳридаги ёнғин оқибатида 11 минг гектар майдон ва 2 мингдан ортиқ бино зарар кўрди. Шу қатори сузувчи Гарри Холл-Жуниор ҳам уйи ёнғинда қолиб, анчагина моддий зарар кўрди. Уйи ва медаллари ёниб кул бўлди.

Маълумот ўрнида, америкалик сузувчи Атлантадан Афинагача бўлган кетма-кет учта Олимпия ўйинларида олтин медалларни қўлга киритганди. 

Эслатиб ўтамиз, ёнғин оқибатида 19 январга ўтар кечаси бўлиб ўтиши режалаштирилаётган UFC 311 турнири ҳам ўтказилмаслик ёки бошқа шаҳарга кўчирилиш хавфи остида қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада Лос-Анжелес Гарри Холл-Жуниор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг