Берлин Туркияга қурол етказиб беришни давом эттиради

Олам

image

Германия канцлери Олаф Шольц ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияга Европа қуролларини етказиб беришни давом эттириш тарафдори эканлигини билдирди. Бу ҳақда улар кеча, 19 октябрь куни Истанбулда бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

“Туркия НАТО аъзоси ва шунинг учун биз қуролларни аниқ етказиб беришга олиб келадиган қарорлар қабул қилишда давом этамиз”, деган Шольц.

Эрдўған, шунингдек, Анқарани Европа қуролларини харид қилишдан манфаатдор эканлигини айтган. 

“Биз ниҳоят мудофаа маҳсулотларини харид қилишда дуч келган муаммоларни ортда қолдириб, ҳамкорликни кенгайтирмоқчимиз”, деди Туркия раҳбари.

Хусусан, суҳбат Туркия олишни кутаётган Европада ишлаб чиқарилган Eurofighter қирувчи самолётларига қаратилган. “Dpa” агентлиги таъкидлаганидек, Германия ҳам самолётлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади, шунинг учун уларни етказиб беришда расмий Берлиннинг розилиги талаб қилинади. 

Шольц, Буюк Британиянинг Анқара билан бу борада музокаралар олиб бораётганини билдирди. Айни пайтда Европа давлатларидан ташқари, Eurofighters Қатар, Қувайт, Саудия Арабистони ва Уммон армияларида хизмат қилмоқда.

2019 йилда Туркия қўшинлари Сурия шимолига ҳужум бошлаганида Германиядан Туркияга қурол етказиб бериш сезиларли даражада камайди. Мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият туфайли у ерга қурол экспорт қилиш жоизлиги ҳақидаги баҳслар ҳам давом этмоқда. 

Бироқ “Der Spiegel” журнали хабар қилганидек, 2024 йилнинг сентябрь ойида Туркияга камида 236 миллион евролик немис қуроллари, жумладан, зенит-ракета ва торпедалар экспорти маъқулланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Туркия Олаф Шольц қурол етказиб бериш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг