Бердимуҳамедов Ўзбекистонга газ етказишга масъул бўлган амалдорларни ишдан олди
Олам
−
14 Февраль 2023
15795Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ёқилғи-энергетика комплексида қатор тайинловларни амалга оширди. Лавозимдан озод этилганлар орасида Ўзбекистонга газ етказиб беришга маъсул бўлганлар ҳам бор. Бу ҳақда “Нейтрал Туркманистон” ҳукумат газетаси хабар берди.
Бу қарорлар давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг 10 февраль куни Туркманистонни 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишланган ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида қабул қилинган.
Охирги йиғилиш якунларига кўра Сердар Бердимуҳамедов бир қатор кадрлар бўйича қарорлар қабул қилган:
• Аширгули Беглиев Президентнинг нефть ва газ масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган ва Бош вазирнинг нефть ва газ саноати масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган;
• Шоҳим Абдраҳмонов Бош вазирнинг нефть-газ комплекси масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилган;
• Чаримурод Пурчеков Бош вазирнинг электроенергетика, қурилиш ва саноат масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнини Боймурод Аннамаммедов эгаллаган.
Жорий йилнинг январида Галкиниш конидаги муаммолар туфайли Туркманистон ёқилғи-энергетика мажмуасида жиддий ўзгаришлар кутилаётган эди, бу эса Ўзбекистонга газ етказиб беришда узилишларга олиб келди.
“Turkmen.news” жорий йилнинг 9 февралида Туркмангазда 6 киши ҳибсга олингани ҳақида ёзган эди. Улар орасида Моддий-техника ресурслари ва жиҳозлаш бошқармаси бошлиғи Ш.Аждаров ва “Туркменгазакдириш” уюшмаси раҳбари вазифасини бажарувчи Ш.Чўпанов ҳам бор.
Навшрнинг ёзишича, “Туркмангаз” компанияси раҳбари Б.Аманов эса Президент Бердимуҳамедовдан қаттиқ танбеҳ олган, бироқ улар жиддийроқ жазодан қутулиб қолган.
"Бош прокуратура текшируви шуни кўрсатдики, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, атиги 6 кун давомида Галкиниш конидан Ўзбекистонга газ етказиб бериш мажбурий равишда тўхтатилган, етказилган зарар миқдори 59,7 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.
Ўзбекистон Туркманистонга газ етказиб беришда узилишлар бўйича ҳеч қандай расмий даъво киритмаган ва ҳеч қандай компенсация талаб қилмаган", деб ёзган "Neftegaz.ru".
Бундан ташқари, дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатлар ўртасида дўстона ёрдам алмашилган, Туркманистон томонидан суюлтирилган газ партияси, Ўзбекистон томонидан эса тиббий махсус жиҳозлар юборилган. Бироқ Туркманистон Хитойга газ етказиб бермагани учун жаримага тортилиши мумкин.
Бундан ташқари, яқин орада Россия газининг Ўзбекистонга етказиб берилиши бошланиши мумкин ва бу Туркманистоннинг Ўзбекистонга газ етказиб бериш режалари билан қандай боғлиқлиги аниқ эмас.
“2022 йил декабрида Туркманистондан 3 ойга 1,5 миллиард м3 ҳажмда газ етказиб бериш бўйича биринчи тўғридан-тўғри шартнома имзоланган эди (илгари “Газпром” Ўзбекистон учун туркман газини сотиб олган эди). Бироқ, вазият шуни кўрсатадики, Туркманистоннинг ўзи Ўзбекистон билан узоқ муддатли шартнома тузишдан қочиб, Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон магистрал газ қувури 4-линияси Марказий Осиё - Хитой бўйича тараққиётни кутмоқда”, дейилади нашр маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов 2022 йилнинг 12 декабрь куни Ашхободга бориб, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашиб, уни Ўзбекистонга қўшимча 20 млн куб метр газ етказиб бериш бўйича кўндириб қайтди. Фақатгина кўндириш билан чекланмади, келишувни қоғозга тушириб, имзо ҳам чектириб олди.
LiveБарчаси