Бербок кутилмаганда Киевга борди
Олам
−
04 Ноябрь
3683Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бугун, 4 ноябрь куни эълон қилинмаган ташриф билан Киевга борди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
У Киевга эрта тонгда махсус поездда борган. Ташриф дастури, дастлабки маълумотларга кўра, Украина юқори мартабали амалдорлари билан учрашувлар, Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига билан қўшма матбуот анжуманини ўз ичига олади.
Бу Баербокнинг Украинага Россия томонидан ушбу мамлакатга қарши кенг кўламли уруш бошланганидан бери саккизинчи ташрифи. Германия ташқи ишлар вазири охирги марта Украинага 2024 йилнинг май ойида ташриф буюрган эди.
“Германия бутун дунёдаги кўплаб шериклар билан биргаликда Украина томонида. Биз адолатли дунёга ўз йўлларини давом эттиришлари учун украиналикларни қўллаб-қувватлаймиз”, деди вазир Киевга келгач.
Бербокнинг сўзларига кўра, Германия томонидан Украинага фавқулодда энергия ёрдами учун ажратилган 170 миллион евро вайрон бўлган иссиқлик станциялари ва электр узатиш линияларига жавобдир. Вазирнинг таъкидлашича, тобора кучайиб бораётган террорга жавоб – Россия дронларининг зарбалари – ҳаво мудофааси соҳасидаги ташаббус муҳим.
LiveБарчаси