Бербок борган мактаб олдида норозилик намойиши бўлди
Олам
−
03 Июль 2023
9106Германия шарқидаги Айзенхюттенштадт (Бранденбург) шаҳрида 30 га яқин киши Украинага немис қуроллари етказиб берилишига қарши ва можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишни қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказди. Бу ҳақда DPA агентлиги хабар берди.
Айтилишича, намойишчилар бугун, 3 июль куни Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ўрта мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтказган маҳаллий мактаб олдига йиғилган.
Қайд этилишича, уюшган намойишчилар гуруҳига кирмаган бир киши мактаб биносига иккита тухум улоқтирган. Ҳуқуқбузарга нисбатан бировнинг мулкига зарар етказиш айби қўйилган. Ушбу ҳодиса ҳақида бошқа тафсилотлар берилмаган.
Бербокнинг мактаб ўқувчилари билан суҳбати мавзуси ўнг экстремизмга қарши кураш бўлган.
Маълумот учун, Германия ҳукумати Украинага керак бўлганича инсонпарварлик, молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатишни бир неча бор таъкидлаган. 2022 йилнинг февралидан бери Германия Киев ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун 16,8 миллиард евро сарфлаган.
LiveБарчаси