Беназир Бхуттонинг эри Покистон Президенти бўлди
Олам
−
09 Март
15827Покистон Халқ партияси ҳамраиси Осиф Али Зардорий Покистоннинг янги Президенти этиб сайланди ва иккинчи марта давлат раҳбари бўлди. Бу ҳақда “Dawn” газетаси Покистон сайлов комиссиясига таяниб, хабар берди.
Зардорий Покистондаги ҳукмрон коалициядан ягона номзод бўлиб, унинг таркибига, хусусан, унинг ўғли Билавал Бхутто Зардорийнинг Покистон Халқ партияси ҳам киради. Сайловлар давомида у Покистон собиқ бош вазири Имрон Хоннинг “Таҳрик-э-Инсоф” партияси томонидан қўллаб-қувватланган мухолифат номзоди Маҳмуд Хон Ачакзайни мағлуб этди. Овоз бериш жараёнида 68 ёшли Зардорий 411, унинг рақиби Маҳмуд Хон эса 181 овоз олган.
Маълумот учун, Зардорий 2008 йилдан 2013 йилгача ҳам президентлик курсисини эгаллаган ва мустақилликдан кейин туғилган биринчи президент ҳисобланади. Жорий йилнинг 10 март куни, эртага унинг қасамёд қилиши режалаштирилган.
Қолаверса, у Покистоннинг икки марта сайланган Бош вазири ва мусулмонлар яшовчи мамлакатда демократик ҳукумат бошчилигига тайинланган биринчи аёл раҳбар Беназир Бхуттонинг турмуш ўртоғидир. Зардорий 2018 йилнинг август ойидан буён Покистон Миллий Ассамблеяси аъзоси ҳам ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 9 август куни ўша пайтдаги Президент Ориф Алви конституциянинг 58-1-моддасига мувофиқ, Бош вазир маслаҳати билан Миллий ассамблеяни тарқатиб юборганди. Бу билан Шаҳбоз Шариф ҳукумати ваколатлари ҳам тугатилганди. 12 август куни Покистонда муваққат Бош вазир лавозимига “Балужистон Авами” партиясидан чиққан сенатор Анвар ул-Ҳақ Какар тайинланди. Жорий йилнинг 3 март куни эса Шаҳбоз Шариф яна Покистоннинг янги Бош вазири этиб сайланди. Бугун, 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шариф номига табрик мактуби йўллади.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь