Покистон Бош вазири Мирзиёевга раҳмат айтди

Жамият

image

Бугун, 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикасининг янги Бош вазири Шаҳбоз Шарифни ушбу лавозимга сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Бош вазир ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг мени Покистон Бош вазири лавозимига иккинчи марта сайланганим муносабати билан табриклаган мактуби учун миннатдорлик билдираман", деган у.

Шаҳбоз Шариф барча соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон тарафи билан яқиндан ҳамкорлик қилишга умид билдирган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёевдан ташқари, яна бошқа Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари – Туркманистондан Сердар Бердимуҳамедов, Қирғиз Республикасидан Садир Жапаров, Қозоғистондан Қосим-Жомарт Тўқаев Шаҳбоз Шариф номига табрик мактуби йўллаган.

Эслатиб ўтамиз, 3 март куни Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги Бош вазири этиб сайлангани ҳақида хабар берган эдик. Маълумот учун, Шариф аввал ҳам, 2022 йилнинг апрелидан 2023 йилнинг августигача Покистон ҳукуматини бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Покистон Шаҳбоз Шариф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг