Белгородга қилинган ҳужумлар туфайли Россия қўмондонлиги чорасиз қолди – Британия разведкаси
Олам
−
03 Июнь 2023 11635 2 дақиқа
Россия қўмондонлиги Белгородга қилинган ҳужумлардан сўнг дилемма ҳолатига (икки танлов ўртасида чорасиз қолиш) тушиб қолган. Бу ҳақда “Медуза” нашри Буюк Британия разведкасига таяниб, хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 1 июнь куни “Озод Россия” ва “Россия кўнгиллилар корпуси” ўн кун ичида иккинчи марта Россиянинг Белгород вилоятига ҳужум қилган. Мураккаб жанговар вазиятда дронлар Белгородга, чегарадан 35 километр узоқликдаги ҳудудга зарба берган. Ҳукумат эса чегарадаги Шебекино қишлоғи аҳолисини эвакуация қилган. Россия ҳарбийлари бу галги ҳужумни аввалгисига нисбатан муваффақиятлироқ қайтаришга эришган. Бироқ Мудофаа вазирлиги пресс-релизида қўмондонлик ўз ҳудудида ўт очиш воситаларининг бутун мажмуасини, шу жумладан, зарба вертолётлари ва ТОС-1А оғир огнемёт тизимларини ишга туширгани айтилади.
Британия разведкаси маълумотларига кўра, эндиликда Россия ўз ҳудудида мудофаани кучайтириш ёки Украинада босиб олинган позицияларини мустаҳкамлаш ўртасида дилеммада қолган.
Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Украина Қуролли Кучларининг асосан руслардан ташкил топган ҳарбий қисмлари – “Рус кўнгиллилари корпуси” ва “Россия озодлик легиони” Россиянинг Украина билан чегарадош Белгород вилоятига ҳужум бошлаган эди. Шундан сўнг тинч аҳоли Белгородни оммавий равишда тарк эта бошлаганди. 23 майга ўтар кечаси Белгород вилояти бир неча бор ўққа тутилди. Вилоят губернатори Вячеслав Гладков минтақада аксилтеррор операцияси давом этаётганини айтди. Кейинчалик Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Белгород вилояти ҳудудига бостириб кирган 70 дан ортиқ диверсант йўқ қилинганини билдирди. Бундан ташқари, Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк мамлакат Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми бошланганини эълон қилди.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль