Белгород осмонида Украина дрони уриб туширилди – Россия 

Олам

image

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Белгород вилояти узра Украина Қуролли Кучларига қарашли учувчисиз самолётни уриб туширди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Айтилишича, ҳодиса кеча, 28 август куни Москва вақти билан тахминан 23:00 да содир бўлган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.

Қайд этиш жоизки, 27 август куни Москва мэри Сергей Собянин Люберци туманида пойтахтга учаётган дрон йўқ қилинганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков Украина Қуролли Кучлари бир кун ичида вилоятни 500 мартадан ортиқ ўққа тутганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Белгород

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг