Белбоғли кураш бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади
Спорт
−
17 Ноябрь 2021
3640Жорий йилнинг 24-27 ноябрь кунлари Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича илк маротаба 2001-2003 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Жаҳон чемпионатида ўғил болалар белбоғли ва эркин кураш йўналишларида 8 та (52 кг, 62 кг, 68 кг, 75 кг, 82 кг, 90 кг, 100 кг, +100 кг), қизлар эса 6 та вазн тоифасида (48 кг, 52 кг, 58 кг, 66 кг, 76 кг, +76 кг) баҳс олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган Жаҳон чемпионати ғолиблари 10 миллион сўм, кумуш медаль соҳиблари 7 миллион сўм ва 3-ўринни қўлга киритган курашчилар 5 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига эга бўлишади.
Белбоғли кураш бўйича Жаҳон чемпионати Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (WBWА), Халқаро белбоғли кураш федерацияси (IBWА) ва Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган дунё биринчилигида 30 дан ортиқ мамлакат терма жамоалари иштирок этади.
LiveБарчаси