Беларусда президентлик сайловининг якуний натижаси эълон қилинди
Олам
−
14 Август 2020
13647Беларусь Марказий сайлов комиссияси 9 августда ўтказилган президентлик сайловининг якуний натижасини эълон қилди.
Унга кўра, Александр Лукашенко 80,1 фоиз, Светлана Тихановская 10,1 фоиз овоз йиғган.
Қолган номзодлар Анна Канопацкая 1,67 фоиз, Андрей Дмитриев 1,21 фоиз, Сергей Черечен 1,14 фоиз овоз олган. Расмий маълумотларга кўра, 4,59 фоиз сайловчи барчага қарши овоз берган.
Эслатиб ўтамиз, сайловнинг дастлабки натижасига кўра, Лукашенко 80 фоиз атрофида овоз тўплагани айтилганди. Бунинг ортидан эса Минскда намойишлар бошланди. Одамлар Лукашенкодан истеъфога чиқишини мталаб қилди. Ҳукумат намойишчиларга қарши ОМОН бўлинмасини ишга солди. Икки ўртада тўқнаувлар ҳам бўлди.
Беш кундирки Беларусда намойишлар тинмаяпти. Шу кунлар ичида 7 мингга яқин одам ҳибсга олинди. Бунга аёлларнинг тинч норозилиги ҳам қўшилди. Улар куч ишлатиш ва зўравонликка қарши кўчага чиқди.
LiveБарчаси