Беларусда президентлик сайловлари қачон бўлиши эълон қилинди

Олам

image

Беларусь парламентининг қуйи палатаси навбатдаги президентлик сайловлари санаси ҳақида қарор қабул қилди. Сайлов 2025 йилнинг 26 январида бўлиб ўтади. Бу ҳақда БелТА хабар берди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Игорь Карпенконинг айтишича, комиссия сайлов кампанияси бошланишига ҳозирданоқ тайёр. Беларусда давлат раҳбари 5 йил муддатга сайланади.

2022 йилги референдумдан сўнг мамлакат президентликка номзодларга қўйиладиган талабларни кучайтирди. Шундай қилиб, энди давлатнинг энг юқори лавозимига фақат Беларусда туғилган, камида 40 ёшга тўлган фуқаролар ва сайловдан олдин камида 20 йил давомида Белорусда доимий яшовчи фуқаролар номзод бўлиши мумкин.

Республикада сўнгги сайловлар 2020 йил 9 августда бўлиб ўтди. Беларусь Марказий сайлов комиссияси 80,1% овоз билан Александр Лукашенкони ғолиб деб топди. Унинг рақиби Светлана Тихановская расман 10% тўплади. Сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин мамлакатда бир неча кун давомида оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Тихановская мамлакатни тарк этган ва унга қарши бир неча жиноий иш очилган.

Лукашенко 1994 йилдан бери – кетма-кет олти муддат шу лавозимда қолмоқда. Жорий йилнинг февраль ойида у яна ўз номзодини қўйиш режалари ҳақида гапирди, бироқ август ойида у фуқароларни мамлакатда янги раҳбар бўлишига “кўникишга” чақирди. Шу билан бирга, у беларусларни "эртага ёки индинга" ташлаб кетмаслигини таъкидлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь президентлик сайловлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made