Беларусь “Вагнер” жангчиларини Россияга берди

Олам

image

Беларусда ҳибсга олинган 32 нафар Россия фуқароси Ватанига қайтарилди. Икки давлат фуқаролигига эга яна бир россиялик Беларусда қолди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

“Аввалроқ, Беларусда ҳибсга олинган 32 нафар Россия Федерацияси фуқароси РФ давлат чегарасидан ўтди. Айни вақтда улар Россия ҳудудида”, дейилган идора хабарида.

Таъкидланишича, мазкур шахсларнинг Россияга берилиши халқаро ҳуқуқ ва икки давлатнинг миллий қонунчилигига амал қилган ҳолда амалга ошириляпти. Қўлга олинган фуқаролар атрофидаги вазият юзасидан суриштирув давом этяпти.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 июль куни Минск чеккасидаги санаторийда “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг 32 нафар жангиси қўлга олинди. Яна бир россиялик Беларусь жанубида ушланган. Мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари уларга нисбатан террорчилик акти уюштиришга уриниш айблови билан жиноий иш очган. Россияликлар Беларусда 20 йилга қамалиши мумкин эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Беларусь Вагнер

Баҳолаганлар

319

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг