Беларусь Украина билан чегарада тиббий отряд ҳам жойлаштирди

Олам

image

Беларуснинг Украина билан чегарасида республика Қуролли кучларининг махсус мақсадли тиббий отряди жойлаштирилди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Беларусь Қуролли кучлари Бош ҳарбий клиник тиббиёт марказининг 432-махсус тиббий отряди бошлиғи Андрей Гуриновичнинг сўзларига кўра, отряднинг асосий вазифаси ҳарбий хизматчиларга тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Гуриновичга кўра, шифохона бўлими ташкил этилган, унда барча зарур шифокор ва ҳамширалар ишлайди. Бундан ташқари, рентген, ультратовуш диагностикаси ва клиник лабораторияга эга диагностика бўлими ишга туширилган. Шунингдек, ихтисослаштирилган ёрдам элементлари билан тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин.

“Бу амалиёт ўрмонда ёки даладагидан фарқ қилади. Биз отрядни шаҳар чегараларида жойлаштиряпмиз, бунинг учун аллақачон мавжуд тузилмалардан фойдаланамиз. Бизнинг асосий вазифамиз Беларусь Қуролли кучларининг жанговар тайёргарлигига жалб қилинган ҳарбий хизматчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беларусь ўз танкларини Украина чегарасига жойлаштирган эди. Александр Лукашенко Беларусь ҳарбийлари армиянинг деярли учдан бир қисмини Украина билан чегарага ўтказганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Беларусь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг