Беларусь ўз танкларини Украина чегарасига жойлаштирди (видео)
Олам
−
11 Август
10567Қўшинларнинг чегара гуруҳларини мустаҳкамлаш доирасида Украина билан чегарада Беларусь қуролли кучларининг механизациялашган бригадаларидан бирининг танклари жойлаштирилди. Бу ҳақда Беларусь Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
“Механиклаштирилган бўлинмалардан бирининг бўлинмалари белгиланган вазифаларни бажаришга шай ҳолатда, ҳарбий техникалар темирйўл транспортига ортилиб, белгиланган ҳудудларга биргаликда ҳаракатлана бошлади”, дейилади хабарда.
Украина Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати матбуот котиби Андрей Демченко эса ҳозирча Украина чегараси яқинида Беларусь техникасининг ҳаракати йўқлигини айтди.
“Чегарадаги вазият ўзгаришсиз қолмоқда. Чегарамиз яқинида на техника, на ходимлар ҳаракатини кузатмаяпмиз. Эҳтимол, Беларусь ўзининг ахборот таъсири доирасида фото ва видео материаллар ишлаб чиқаришга уринаётгандир. Бироқ баъзи бирликлар ҳақиқатан ҳам чегара яқинида жойлашган бўлиши ҳам мумкин”, деган Демченко.
Анча олдин Беларусь фуқароси Александр Лукашенко мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг жанговар тайёргарлиги оширилгани ва Украина томонидан Беларусь ва Россия томон учирилган дронлар йўқ қилинганини даъво қилган эди. Унинг сўзларига кўра, дронлар дастлаб Смоленск томон йўл олган, кейин эса Россиянинг Ярославль шаҳри томон парвоз йўналишини ўзгартирган. 8 август куни эса Беларусь Хажун мониторинг гуруҳи 2024 йил июлидан бери Украина ҳудудига мунтазам ҳужум қиладиган камида тўққизта Россиянинг Shahed-131/136 учувчисиз учоқлари Беларусь ҳаво ҳудудига кирганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ беларуслик Александр Лукашенко Гродно шаҳрига қилган ташрифи чоғида мамлакат урушга тайёрланаётганини, бироқ Минск жанг қилмоқчи эмаслигини маълум қилганди.
LiveБарчаси