Беларусь урушга тайёрланмоқда – Лукашенко
Олам
−
02 Апрель
15640Беларуслик Александр Лукашенко мамлакат урушга тайёрланаётганини, бироқ Минск жанг қилмоқчи эмаслигини маълум қилди. У бу ҳақда бугун, 2 апрель куни Гродно шаҳрига қилган ташрифи чоғида сўз очди.
“Биз урушга тайёрланяпмиз, мен бу ҳақда очиқ айтаман. Агар сиз тинчликни хоҳласангиз, урушга тайёрланинг – мен буни ўйлаб топмадим. Бу жуда тўғри айтилган”, деган Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, республикада тегишли бўлинмаларнинг зарурий тайёргарлиги ўтказилмоқда, қўшинларга турли хилдаги қурол-яроғ ва техникалар етказиб берилмоқда. Шунингдек, Лукашенко ҳукумат ва амалдорларга санкциялар юзасидан шикоят қилишни ҳам тақиқлаганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 20 февраль куни ҳам Лукашенко Беларусь урушга тайёр бўлиши кераклигини айтган эди.
LiveБарчаси