Беларусь-Польша чегарасида 10 нафар муҳожир ҳалок бўлгани айтилди
Олам
−
17 Ноябрь 2021
4290Беларусь-Польша чегарасида камида 10 нафар муҳожир совуқ туфайли ҳалок бўлди. Халқаро гуманитар ташкилотлар янги ўлимларнинг олдини олиш учун ёрдам кўрсатиши керак ва томонлар вазиятни юмшатиши керак. Бу ҳақда Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари федерацияси пресс-релизида айтилади.
“Биз чегарада ва бошқа жойларда муҳтож бўлган барча одамлар тиббий ҳамда гуманитар ёрдам олишлари учун Қизил Хоч ва бошқа гуманитар ташкилотлардан фойдаланишга чақирамиз”, деган Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари федерациясининг
Европадаги офатлар, иқлим ва инқирозлар бўлими раҳбари Андреас фон Вайссенберг.
Ҳужжатда айтилишича, Қизил Хочнинг Беларусь, Польша ва Литвадаги бўлимлари инқироз муносабати билан қўшимча маблағ олган, аммо муҳожирлар улардан тўлиқ фойдалана олмайди ва давлатлар буни таъминлаши керак.
“Одамлар чегарадан фақат кийимда ўтишади. Улар озиқ-овқат, дори-дармон, гигиена воситалари, кийим-кечак ва COVID-19 дан ҳимоя воситаларига муҳтож. Бизга ёрдам кўрсатишга рухсат бериш керак ва биз вазиятни тинч, инсонпарвар ва ҳуқуқларга асосланган ҳолда ҳал қилишни хоҳлаймиз”, дея қўшимча қилган Вайссенберг.
Маълумот ўрнида, ноябрь ойида Беларуснинг Польша ва Литва билан чегарасида миграция инқирози авж олди. Муҳожирларнинг баъзилари вақти-вақти билан Европа Иттифоқи ҳудудига ўтишга уринмоқда.
LiveБарчаси