Бельгияда бомба таҳдиди туфайли 30 га яқин мактаб ёпилди
Олам
−
27 Ноябрь 2023 4291 1 дақиқа
Брюссель ва Бельгиянинг марказий Валлон Брабант вилоятидаги 30 га яқин мактаб бомба таҳдиди ҳақидаги хабарлар туфайли ёпилди. Бу ҳақда Валлон ва Брюссель таълим бошқармалари хабар берди.
Кеча, 26 ноябрь оқшомида бир қанча таълим муассасаларига бомба қўйиш таҳдиди келиб тушган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан ушбу таълим муассасаларида бугун, 27 ноябрь куни дарслар бекор қилинган.
Қайд этилишича, баъзи бинолар сапёрлар томонидан текширилган. Ҳозирча бомба ҳақидаги хабарлар тасдиқлангани йўқ. Билдирилишича, кун давомида мактаблардаги вазиятга баҳо берилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Қозоғистондаги Олмаота шаҳрида бир нечта мактабларга бомба ўрнатилгани ҳақида хабарлар тарқалган. Шундан сўнг мактаб ходимлари ва ўқувчилар эвакуация қилинганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь