Бекзод Абдураҳмонов ҳам Олимпиадада иштирок этадиган бўлди
Спорт
−
19 Апрель
2981Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов яна бир бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Абдураҳмонов Қирғизистонда ўтаётган Осиё лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали Париж-2024 Олимпиадасининг қатнашчилари орасидан жой олди. Бу билан Абдураҳмонов фаолиятида учинчи бор 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўлланма олмоқда.
Ҳозирга келиб Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпиадаси учун йўлланмалари сони 28 тани ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир ўзбекистонлик эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев тўрт йилликнинг энг йирик спорт турнирига лицензияга эга чиққани хабар қилинганди.
LiveБарчаси