Бектемирда 25,1 км ичимлик суви тармоқлари қурилади
Жамият
−
25 Февраль 2019
4294Бектемир тумани аҳолисини тўлиқ марказлашган сув таъминоти билан таъминлаш мақсадида жорий йилда 25,1 км янги ичимлик сув тармоқлари қурилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти хабар бермоқда.
Бу ишларни амалга ошириш учун 17,6 млрд сўм маблағ манбалари аниқланиб, лойиҳа смета хужжатлари ишлаб чиқилмоқда.
Шунингдек, эскирган 1,75 км ичимлик сув тармоқларини алмаштириш ишлари амалга оширилади.
Режалаштирилган ишлар жорий йилнинг 15 март санасидан бошлаб амалга оширилади. Бунинг эвазига Бектемир тумани аҳолиси тўлиқ марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 12 198 истеъмолчи ёки 50 891 нафар аҳолининг 35 891 нафари марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланган. Бу эса ичимлик суви таъминоти даражасининг 71 фоизини ташкил қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь