Бекободда $90 мингни Тожикистонга олиб ўтаётган аёл ушланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент вилоятида 90 минг АҚШ долларини Бекобод тумани орқали Тожикистонга ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган аёл ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган аёл Ш.М. 20 минг АҚШ долларини оёқ кийимлари ичига яширган ҳолда “Фарҳод” чегара божхона пости орқали Тожикистон Республикасига олиб ўтмоқчи бўлган вақтда ДХХ ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётган вақтда эса у яна бир бор худди шундай ноқонуний ҳаракатни содир этган.

Бу сафар у эгнидаги кийимлари орасига яширган ҳолда 70 минг АҚШ долларини айнан шу чегара божхона пости орқали қўшни давлатга олиб чиқишга уринганида қўлга олинган.

Аниқланишича, ушбу кўп миқдордаги хорижий валюта Тожикистон Республикаси фуқаросига тегишли бўлиб, Ш.М. ўзининг курьерлик хизматига маълум бир миқдорда пул маблағи олиши керак бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг