Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсунов озод қилинди
3-саҳифа
−
16 Апрель 22600 1 дақиқа
Аввалроқ, Ички ишлар вазирлиги тизимида давлат харидларида 186 миллиард сўм бюджет маблағини ўзлаштиргани аниқланиб, вазир ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи Рустам Турсуновга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Собиқ мулозимлар етказилган зарарни қоплагани муносабати билан озод қилинди. Бу ҳақда “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
Унинг билдиришича, давлат манфаатларига 186 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтирган Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, Жазони ижро этиш департаменти собиқ раҳбари Рустам Турсунов дохил 7 нафар мулозим кеча, 15 апрель куни кечқурун озодликка чиқарилган.
“Зарарни қоплагани муносабати билан озод қилинган раҳбарларга қўлланилган эҳтиёт чораси 60 дан ортиқ бошқа айбланувчиларда ҳақли норозиликка сабаб бўлмоқда. Воқеалар ривожини кузатамиз ва расмийлардан икки энлик изоҳ кутамиз”, дейди Абдураҳмон Ташанов.
Эслатиб ўтамиз, мазкур икки мулозимга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани жорий йилнинг 27 январь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида маълум бўлган эди.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель