Беҳаё қилиқлари билан танилган тиктокер қамалди
3-саҳифа
−
24 Февраль
52612Қашқадарё вилоятида "Sardor gangster" тахаллуси билан ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилиб келган Сардор Сафарбоев 10 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят судлари ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Сардор Сафарбоев Нишон туман судининг 2024 йил 21 февралдаги қарори билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
"Sardor gangster" 1998 йилда Қашқадарёда туғилган бўлиб, ўзининг TikTok ва YouTube'даги беҳаё видеолари орқали жамоатчиликка танилган.
У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 184-3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган.
2024 йил 23 февраль куни Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан Сардор Сафарбоевнинг шикояти апелляция тартибида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь