Байрутда оммавий норозилик бошланди, икки вазирлик биноси эгаллаб олинди

Олам

image

Ливан пойтахти Байрут марказида парламент биноси олдида намойишчилар ва полициячилар иштирокида оммавий тўқнашувлар бошланди. Тартибсизликлар давомида кўз ёши келтирувчи газ ва тошлардан фойдаланилмоқда. 

Намойишлар аввал Ташқи ишлар вазирлигини, кейин эса Иқтисодиёт ва атроф-муҳит вазирлигини эгаллаганлар. ОАВнинг таъкидлашича, намойишчилар вазирликлар биносидан Ҳукуматга қарши шиорлар билан бақира бошлаганлар, шунингдек идорадаги ҳужжатларни бино деразаларидан ташқарига улоқтиришмоқда. 

Мамлакат расмийларининг 4 август куни содир бўлган портлаш юзсидан олган қарорларига нисбатан норозилик намойишлари бугун, 8 август куни авж олди. Намойишчилар Ҳуукумат истеъфосини талаб қилмоқда. 

Айни вақтда тартибсизликларда жабрланганлар 172 кишини ташкил этмоқда. 

Ҳуқуқ тартибот ходимлари одамларни парламент биносидан узоқлаштириш учун кўз ёши келтирувчи газлардан фойдаланишмоқда. Митинг иштирокчилари бунга жавобан уларни тошбўрон қилмоқда.

Ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари халқ босими ҳамда тошбўрон туфайли ортга чекинмоқда. Ҳудудга қўшимча кучлар жалб этилаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ливан пойтахти Байрут шаҳрида 4 август куни кечки вақт даҳшатли портлаш юз берди. Ливан Бош вазири Хассан Диабга кўра, портлаш Байрут портида олти ой давомида керакли тартибда сақланмаган 2 750 тонна аммиак селитраси туфайли юз берган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 154 киши портлаш қурбонига айланган, 60дан зиёд одам бедарак йўқолган. Минглаб одамлар жароҳатланган. Байрут губернатори Марван Аббуд портлаш оқибатида шаҳар 15 миллиард доллар зарар кўрганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Байрут

Баҳолаганлар

384

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг