Байрам кунлари Тошкентда автобуслар қай тартибда ҳаракатланиши маълум қилинди
Жамият
−
30 Август
2945Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан эълон қилинган жорий йилнинг 31 август ҳамда 1,2,3 сентябрь дам олиш кунларида пойтахтда автобуслар қай тартибда ҳаракатланиши маълум қилинди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.
Унга кўра, “Тошшаҳартрансхизмат” автобус саройлари тасарруфидаги автобус йўналишларининг фаолияти 31 август ва 1, 2, 3 сентябрь кунлари якшанба учун тасдиқланган жадваллар асосида ташкил этилади.
Байрам кунлари Тошкент метроси эса 31 август ва 1 сентябрь кунларида одатий иш кунлари учун белгиланган жадвал асосида фаолият олиб боради. 2 ва 3 сентябрь кунлари эса дам олиш кунлари учун мўлжалланган жадвал асосида ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида неча кун дам олиши ҳақида хабар берилганди. Мустақиллик байрамида хавфсизликни таъминлаш учун 30 мингга яқин ходим жалб қилинди.