Мустақиллик байрамида хавфсизликни таъминлаш учун 30 мингга яқин ходим жалб қилинди
Жамият
−
27 Август
4964Жорий йилнинг 23 август кунидан 31 август кунига қадар давом этадиган Мустақиллик байрами тадбирларини ўтказиш учун Республика ҳудудларида 16 832 нафар ички ишлар органлари жалб этилади. Бу ҳақда бугун, 27 август куни АОКАда Ички ишлар вазирлиги ЖХД ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан Республиканинг 213 та жойларида байрам тадбирлари ўтказиш режалаштирилган.
Тадбирлар давомида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш учун 16 832 нафар ички ишлар органлари, 4 677 нафар Миллий гвардия, 1 943 нафар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда 7 244 нафар жамоатчилик вакиллари жалб этилмоқда.
Ходимларга хизматда фойдаланиш учун 3 037 та металлодетектор, 1 587 та автотранспорт, 7 881 та алоқа воситалари ва 267 бош хизмат итлари ажратилди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, давлат ҳокимияти идоралари томонидан жойларда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан:
ИИВ ЖХДнинг Мувофиқлаштириш ва мониторинг маркази ҳамда ҳудудий ИИБларда махсус-оператив штаблар фаолияти йўлга қўйилган.
Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектларда 2 107 та видеокузатув камералари ўрнатилиб, шундан 452 таси ҳудудий ички ишлар органларига интеграция қилинди ҳамда онлайн назорат ўрнатилди.
Тадбир объектларига фуқароларни олиб бориш учун 440 та транспорт воситалари ажратилди.
Шунингдек, барча объектлар ва уларнинг атроф-ҳудудларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, автомашиналар ҳаракатини тартибга солиш мақсадида 1 964 нафар ЙПХ ходимлари хизматга жалб этилган.
Байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлардан 150 метр узоқликда 396 та автотураргоҳлар ташкил этилган.
Бундан ташқари, байрам тадбирлари ва халқ сайиллари ўтказиладиган жойларда транспорт воситаларининг тўғридан-тўғри кириб келишини олдини олиш мақсадида, темир панжара, бетон тўсиқ ва таранлар ўрнатилади.
Зарурий ҳолатларда эса, айрим кўча ва йўлларда ҳаракатнинг чекланиши сабабли, айланма йўллар ташкил этилади. Мазкур жойларга фақат хизмат кўрсатиш транспорт воситаларининг киришига рухсат берилади.
LiveБарчаси