Байденнинг ўрнини Мишель Обама эгаллаши мумкин – ОАВ
Олам
−
06 Май
14967АҚШ Демократик партиясининг баъзи аъзолари 2024 йил август ойида Чикагода бўлиб ўтадиган партия қурултойида Президент Жо Байден бўлажак сайловларда қатнашмаслик қарорини эълон қилишини ва унинг ўрнига АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг рафиқаси Мишель номзодини илгари суришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Германиядаги энг машҳур ҳафталик журналлардан бири “Der Spiegel” хабар берди.
Қайд этилишича, Демократик партия ҳатто Мишелни потенциал номзодлар сўровига киритган, кўпчилик америкаликлар мамлакатни аёл президент бошқаришини орзу қилади. Демократик партия аҳоли ўртасида ўтказилган социологик сўровларга тегишли саволни киритган. Бундан ташқари, букмекерлар Обамани сайловда энг истиқболли номзодлардан бири сифатида кўришади. Асосий сабаблардан бири сифатида америкаликларнинг учдан икки қисми Байденни АҚШни яна тўрт йил бошқариш учун жуда кекса деб ҳисоблаши кўрсатилган.
Шунингдек, кўпчилик, амалдаги президентдан унчалик ёш бўлмаган ва ёзувчи аёлни зўрлашда айбланиб, бир неча кунини судда ўтказадиган Дональд Трамп номзодини унча хушламайди.
Бироқ, Мишель интервьюларининг бирида сиёсатга ҳеч қачон қизиқмаганлигини айтган. Ўз хотираларида Обама сўнгги ўн йиллик тажрибаси унинг қарашларини ўзгартирмаганини тан олган. Сиёсатчиларнинг фикрича, бу аёлнинг америкалик сайловчилар орасида машҳурлигига таъсир қилиши мумкин.
“Бўлажак сайловларда Мишель Обаманинг Байден ўрнига келиши эҳтимоли анча паст. Унинг шахсий рейтинги анча юқори бўлса-да, Америка жамияти собиқ биринчи хонимни машҳур шахс сифатида қабул қилади. Унинг ўзи ҳам, хотираларига кўра, сиёсатда иштирок этишга интилмайди. Қолаверса, 2020 йилда унга президентликка номзод бўлиш таклифи берилганди, бироқ у ўз номзодини қўймаган”, дейди америкалик сиёсатшунос Малек Дудаков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитойни АҚШдаги президентлик сайловларига таъсир ўтказиш ва аралашишга уринишда айблаган эди.
LiveБарчаси