Хитой АҚШдаги президентлик сайловларига таъсир ўтказишга уринди – Блинкен

Олам

image

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитойнинг АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига таъсир ўтказиш ва аралашишга уринишларини эълон қилди. Унинг сўзларини CNN келтирмоқда.

“Бу масала Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан учрашувда муҳокама қилинди”, дея аниқлик киритган Блинкен.

Блинкенга кўра, Қўшма Штатлар бундай ҳаракатлар тўхтатилишига ишонч ҳосил қилмоқчи.

“Умуман олганда, биз таъсир ўтказиш ва, эҳтимол, аралашувга уринишларнинг далилларини кўрамиз. Хитойнинг бизнинг сайловларимизга ҳар қандай аралашуви биз диққат билан кузатадиган нарсалардан биридир ва бу биз учун мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Шунинг учун мен бу сафар улар бизнинг сўзларимизни эшитишларига ишонч ҳосил қилмоқчи эдим”, дейди давлат котиби.

Маълумот учун, 24 апрель куни Америка дипломатияси раҳбари Шанхайга борган ва ХХРга амалий ташрифини бошлаган. У 26 апрелга қадар Хитойда бўлди. Блинкеннинг ташрифи олдидан ўтказилган брифингда Хитой ТИВ вакили Қўшма Штатлар Хитой ва Россия ўртасидаги нормал муносабатларни қораламаслиги кераклигига эътибор қаратди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекин Украинадаги можарода иштирок этмаслигини бир неча бор таъкидлаган ва Хитойнинг Россия Федерациясига қурол етказиб бергани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирган.

Олдинроқ Энтони Блинкен Пекинда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашганди. Ван И Блинкенга Қўшма Штатлар Хитойнинг суверенитети ва хавфсизлигига оид қизил чизиқларни бузмаслиги кераклигини айтди.

У Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан ҳам учрашганди. Ўшанда Хитой раҳбари “Хитой ва АҚШ душман эмас, шерик бўлиши керак”лигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой сайлов Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг