Байденнинг сири ошкор бўлди
Олам
−
01 Март
22198АҚШ Президенти Жо Байден ҳатто кичик гуруҳлар билан шахсий учрашувларда ҳам кўрсатмалардан фойдаланади, дейди АҚШ Вакиллар палатасининг собиқ спикери Кевин Маккарти “Fox Business” телеканалида.
"Сиз Байден билан ёпиқ эшиклар ортида учрашганингизда ҳам у телесуфлёрдан фойдаланади. Лекин телесуфлёр бу ёзма кўрсатмалардир. Мен у билан учрашганимда, уларнинг бир нечтаси борлигини сездим. У гапларни қоғоздан ўқиди", дейди Маккарти.
Маккартига кўра, Байден ёзма кўрсатмалардан доимий ёрдам олган ва агар суҳбат мавзусидан четга чиқса, Америка раҳбари гапини давом эттира олмайди.
Шу билан бирга, Маккарти амалдаги Президентни ўз мамлакатига хизмати учун ҳурмат қилишини таъкидлади, бироқ Байден ҳукуматнинг олий лавозимида хизмат қилиш учун “тўғри келадиган ёшда эмас”лигини қўшимча қилди.
Байден АҚШнинг энг кекса президенти бўлиб, 20 ноябрь куни 81 ёшга тўлади. Агар Байден 2024 йилги сайловда ғалаба қозонса, у президентликка сайланганда 82 ёшга, иккинчи муддати якунига кўра 86 ёшга тўлади. Бироқ, АҚШ президенти ўз соғлиғида жиддий муаммолар йўқлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, унинг атрофидагилар, жамоат жойларида яна йиқилиши ёки унутувчанлик намоён бўлиш хавфини камайтириш учун мунтазам равишда профилактика чораларини кўришга мажбур.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Президентига "Обструктив уйқу апноэ синдроми" яъни тунги дам олиш вақтида нафас олишнинг кескин камайиши ёки тўлиқ тўхташи билан боғлиқ ташхис қўйилган бўлиб, у хотира бузилишига, ишлашнинг пасайишига олиб келиши ҳақида хабар берилган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь