Байденнинг рафиқаси саҳнада мулзам бўлди
Олам
−
27 Май 2023
21636АҚШ Президенти Жо Байденнинг рафиқаси Жилл Вашингтондаги Рейган институтида сўзлаган нутқида ўзини шарманда қилди. Бунга унинг мамлакат бирлиги ҳақидаги иборасидан кейин қарсаклар йўқлиги сабаб бўлди. Бу ҳақда “New York Post” нашри хабар берди.
У саҳнада штатларга ташрифи ҳақида гапирган ва томошабинлардан қарсак кутиб қолган, бироқ ҳеч ким унинг сўзларига реакция билдирмаган.
"Мен қизиллар [республикачилар] ва кўклар [демократиклар] штатларига бордим ва бизни бирлаштирувчи умумий қадриятлар фарқларимиздан кўра чуқурроқ эканлигини аниқладим", деган сиёсатчининг рафиқаси саҳнада.
Кейин у бир неча сония жим қолган ва ажабланиб, “ҳозир бўлганлар бунга қарсак чалишлари мумкин” деб айтган. Бу томошабинларнинг кулгиси ва олқишларига сабаб бўлган.
Сиёсатчи ва журналистлар орасида “АҚШни аслида Жилл Байден бошқаради” деган илмоқли гаплар юради.
Май ойи бошида Конгресснинг собиқ геосиёсий таҳлилчиси Брендон Вайхерт эрига таъсири туфайли АҚШнинг ҳақиқий президенти биринчи хоним Жилл Байден деб айтган. Мутахассис “Politico” газетасига исмини ошкор этмаган манбанинг баёнотига таяниб, аёл эрининг Оқ Уйдаги учрашувларида қатнашиши, ҳисоботларни тинглаши ва саволлар беришини қайд этиб ўтган.
“Жилл қарорларни айтмайди, балки суҳбатни шакллантиради ва ҳамма нарса ўзи керак бўлганда ривожланишини кўради”, дея таъкидлаган таҳлилчи.