Байден яна “хол қўйди” (видео)
Олам
−
11 Февраль 2022
24369АҚШ Президенти Жо Байден яна адашиб кетди. Бу сафар у Афғонистонни аввал Украина, кейин эса Ироқ деб атади ва Қўшма Штатларнинг 20 йиллик ҳарбий кампаниядан сўнг мамлакатни тарк этиш қарори тўғрилигини яна бир бор тасдиқлади.
“Украинани бирлаштириш учун бизда заррача имконият бўлмади. Яъни, Ироқ, кечирасиз. Афғонистон! Бунга эришиш мумкин эмас эди”, деди у NBC телеканалига берган интервьюсида.
Ўтган йилнинг ноябрида 79 ёшга тўлган Байден мунтазам равишда адашиб келади. У Россия етакчиси Владимир Путиннинг исмини нотўғри талаффуз қилган, “вакцинация” ва “эскалация” сўзларини, шунингдек, Сурияни Ливия билан, Ироқни еса Эрон билан аралаштириб юборган ва бир неча бор вице-президент Камола Харрисни давлат раҳбари деб атаган.
Байден маъмурияти ўтган йили Афғонистондан АҚШ қўшинлари ва тинч аҳоли ходимларини олиб чиқиб кетиш билан бирга келган тартибсизлик, қурбонлар ва қўғирчоқ ҳукуматнинг тўсатдан қулаши учун барча томондан танқид остига олинган.
LiveБарчаси