Байден Варшавадан Путинни огоҳлантирди
Олам
−
22 Февраль 2023
19390Шимолий Атлантика альянси Украинадаги можародан бўлинмайди ва чарчамайди, Вашингтон ва унинг иттифоқчилари томонидан Киевга ёрдам заифлашмайди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 21 февраль куни Варшавадаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.
Унинг фикрича, Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси бошланганидан деярли бир йил ўтиб, Россия Президенти Владимир Путин Киевни қўллаб-қувватлаётган АҚШ ва унинг ҳамкорлари коалициясининг “кучлилигига энди шубҳа қилмаяпти”.
“Бироқ у бизнинг қатъийлигимизга ҳали ҳам шубҳа қилмоқда. У узоқ муддатли чора кўриш қобилиятимизга шубҳа қилмоқда. У биз Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишимизга шубҳа қилмоқда. У НАТОнинг бирдамлигича қолиши мумкинлигига шубҳа қилмоқда”, деб ҳисоблайди Америка раҳбари.
Унинг қайд этишича, Украинани қўллаб-қувватлаш сўнмаслиги, НАТО бўлинмаслиги ва бундан чарчамасликларига шубҳа бўлмаслиги керак
Байденга кўра, АҚШ келаси йили НАТО саммитига мезбонлик қилади.
“Қўшма Штатлар иттифоқдошлари ва ҳамкорлари билан Украинани ўзини ҳимоя қилган ҳолда қўллаб-қувватлашда давом этади. Келаси йили мен НАТОнинг барча аъзоларини АҚШда бўладиган саммитда қабул қиламан. Биз биргаликда жаҳон тарихидаги энг кучли мудофаа иттифоқининг 75 йиллигини нишонлаймиз”, дейди у.
Унинг қайд этишича, АҚШнинг НАТО ва 5-моддадаги иттифоқчилари олдидаги мажбуриятлари тошга ўхшайди. Буни НАТОнинг ҳар бир давлати билади, Россия ҳам билади. Улардан бирига [НАТО аъзосига] ҳужум қилиш ҳаммага ҳужум қилиш демакдир. Бу НАТО ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилишга муқаддас қасамдир.
LiveБарчаси